
Буюк мутафаккирга юксак эҳтиром – маънавиятимизга садоқат рамзи
Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Навоий мероси – миллат бойлиги” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г.Алимова, институт ректори Ш.Ураков, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.
Тадбирни институт ректори Ш.Ураков кириш сўзи билан очиб, буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоий ижодининг беқиёс аҳамияти, унинг асарлари замонлар оша барҳаёт эканини таъкидлади ҳамда Навоий мероси ёш авлод маънавиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутишини алоҳида қайд этди.
Тадбир давомида талабалар томонидан Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига оид илмий маълумотлар берилди, шунингдек, “Хамса” асари асосида саҳна кўринишлари намойиш этилди. Бадиий дастурда шоирнинг ғазаллари, мақом оҳанглари ҳамда саҳнавий чиқишлар юксак маҳорат билан ижро этилиб, томошабинларга чуқур маънавий завқ бағишлади.








