Талабалар ўртасида гиёҳвандликка қарши профилактик тарғибот ишлари олиб борилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-ноябрдаги “Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги PF–207-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари томонидан учинчи минтақавий ҳудуд 7-сон тергов ҳибсхонасига ташриф ташкил этилди.
Мазкур ташриф давомида талабалар наркожиноят содир этганлиги учун жазо ўтаётган маҳкумларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг салбий оқибатлари, уларнинг жамият ҳамда шахс ҳаётига кўрсатадиган таъсири юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ташриф доирасида ушбу турдаги жиноятни содир этиб, кейинчалик ўз қилмишидан пушаймон бўлган шахслар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий филм намойиш этилди.
Мазкур тадбир талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни турли ёт иллатлардан асраш ҳамда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга хизмат қилди.






