Ёшлар кенгаши ва раҳбарият учрашуви ўтказилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Ёшлар Кенгаши ва раҳбарлар учрашуви” бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда институт ректори Ш.Ураков, проректорлар, Ёшлар етакчиси, гуруҳ ва йўналиш координаторлари ҳамда талабалар иштирок этдилар.
Тадбир давомида институт ректори сўзга чиқиб, таълим муассасасида талаба-ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди. Жумладан, талабаларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий салоҳиятини рўёбга чиқариш, инноватсион ғоя ва стартап лойиҳаларни амалга ошириш учун яратилган шароитлар алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, халқаро грантлар ва лойиҳаларда иштирок этиш имкониятлари, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, замонавий инноватсион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш механизмлари юзасидан атрофлича фикр юритилди. Учрашув очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, талабаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Мазкур учрашув ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларни илмий ва ижтимоий ҳаётга кенг жалб этиш ҳамда институтда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини янада юксалтиришга қаратилди.








