
Талабалар миллий кийимларда дарсларда қатнашди
20.02.2026 соат 17:33Янгиликлар20
Каттақўрғон давлат педагогика институтида жума куни “Миллий либослар куни” муносабати билан талабалар миллий кийимларда институтга ташриф буюрдилар. Улар атлас, адрас ва бошқа миллий матолардан тикилган либосларда ўзига хос ранг-баранглик ва миллийлик руҳини намоён этдилар. Мазкур тадбир ёшларимизда миллий қадриятларимизга ҳурмат ва эҳтиром туйғусини янада мустаҳкамлаш, бой анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлашга хизмат қилди.
Талабалар ва профессор-ўқитувчилар фаол иштирок этган ушбу кун факултетимизда ўзига хос файз ва нафосат муҳитини яратди.






