
Ҳарбий хизматчилар билан ҳамкорликда сунъий интеллект мавзусида тадбир ўтказилди
Каттақўрғон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институти ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир “Сунъий интеллект: тўртинчи саноат инқилоби остонасида” мавзусига бағишланиб, ҳарбий қисмда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, замонавий ахборот технологияларидан самарали ва хавфсиз фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилди. Тадбир давомида институт психологи М.Сулаймонов мазкур мавзу юзасидан батафсил маъруза қилди.
Унда гарнизон ҳарбий хизматчилари фаол иштирок этиб, сунъий интеллектнинг бугунги кундаги аҳамияти, унинг жамият ва давлат хавфсизлигидаги ўрни, шунингдек, ахборот маконида юзага келиши мумкин бўлган таҳдидлардан ҳимояланиш масалалари юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.








