Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
УЙҒОНИШ САДОСИ

УЙҒОНИШ САДОСИ

24.02.2026 соат 18:02Ёшлар иттифоқи фаолиятиMatbuot461 дақиқада ўқилади

Бугун Каттақўрғон шаҳридаги Мажидий драма театрида Каттақўрғон давлат педагогика институти “Мажидий издошлари” театр жамоаси томонидан жадидлар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Уйғониш садоси” номли саҳна асари намойиш этилди.
Ушбу жамоа “Маърифат майдони” кўрик-танловининг ҳудудий босқичида 3-ўринни қўлга киритган бўлиб, спектаклда жадид боболаримизнинг маърифат йўлида олиб борган фидокорона кураши, миллат равнақи учун саъй-ҳаракатлари ва озод, тараққийпарвар жамият ҳақидаги орзу-интилишлари бадиий талқинда акс этган.
Тадбирда институт ректори Шерзод Ураков, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.
Шунингдек, тадбир якунида “Юртим қадриятлари” республика танловининг биринчи факултетлараро босқичида 1-ўринни эгаллаган Аниқ ва табиий фанлар факултети талабалари ҳамда “Маърифат майдони” кўрик-танловининг ҳудудий босқичида 3-ўринни қўлга киритган “Тафаккур” жамоаси аъзолари эсдалик диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Қўшимча расмлар7

Улашиш: