
Педагогика факултетида “Талабалар лигаси” доирасида волейбол мусобақаси ўтказилди
24.02.2026 соат 14:19Спорт клубиMatbuot28
Педагогика факултетида “Талабалар лигаси” доирасида спортнинг волейбол тури бўйича талаба-қизлар ўртасида мусобақа ташкил этилди.
Мазкур спорт тадбири талаба-ёшларнинг, хусусан, қизларнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириш, улар орасида жамоавийлик, чаққонлик ва эпчиллик кўникмаларини ривожлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилди.
Мусобақа баҳслари қизғин ва муросасиз руҳда кечди. Унда иштирок этган жамоалар ўзларининг спорт маҳорати, тезкорлиги, интизоми ҳамда жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этдилар.









