
Талабалар лигаси 2026
25.02.2026 соат 17:21Спорт клубиMatbuot52
Филология ва ижтимоий фанлар факултети талабалари ўртасида “Талабалар лигаси” спорт мусобақалари доирасида баскетбол тури бўйича беллашувлар юқори савияда ташкил этилди.
Мазкур мусобақаларнинг асосий мақсади талаба-ёшлар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини янада кучайтириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этишдан иборатдир.
Шунингдек, мусобақалар орқали талабаларда спорт маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, соғлом рақобат муҳитини қарор топтириш, ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик туйғуларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.






