
AMIR TEMUR ВОРИСЛАРИ
26.02.2026 соат 09:42ЯнгиликларMatbuot27
Каттақўрғон давлат педагогика институти Педагогика факултетида “Амир Темур ворислари” номли ҳарбий-спорт мусобақасининг факултет босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада ҳар бир жамоа 5 нафар аъзодан иборат таркибда фаол иштирок этди. Мусобақа жойидан туриб узоқликка сакраш, 100 метр масофага югуриш, турникда тортилиш ҳамда ўқув гранатасини улоқтириш шартлари асосида ўтказилди.
Мусобақа якунларига кўра, ғолиб деб топилган жамоа институт босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.








