Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ректор профессор-ўқитувчиларга топшириқ берди

Ректор профессор-ўқитувчиларга топшириқ берди

26.02.2026 соат 09:59ЯнгиликларMatbuot201 дақиқада ўқилади

Ректор профессор-ўқитувчиларга давлат раҳбари томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан топшириқ берди
Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқотида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида йиғилиш ўтказилди.
Мазкур йиғилиш институт ректори Шерзод Ураков раҳбарлигида профессор-ўқитувчилар иштирокида ташкил этилиб, унда талабаларни спорт турларига кенг жалб этиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш ҳамда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, битирувчиларни иш билан таъминлаш, уларни меҳнат бозори талабларига мос, рақобатбардош ва малакали мутахассислар этиб тайёрлаш долзарб вазифа сифатида қайд этилди. Йиғилиш давомида ёшларни хорижий тиллар ва замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, илғор ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Айниқса, талабаларнинг инноватсион лойиҳа ва стартапларини рағбатлантириш, уларни молиявий ҳамда ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар ажратиш орқали ёшларни даромадли фаолиятга йўналтириш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида ректор масъул шахслар олдига амалий натижа берадиган тизимли ишларни йўлга қўйиш, ёшларнинг интеллектуал ва касбий салоҳиятини юксалтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифасини қўйди.

Қўшимча расмлар1

Улашиш: