Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ЗУЛФИЯ – HAYOT СЎҚМОҚЛАРИ

ЗУЛФИЯ – HAYOT СЎҚМОҚЛАРИ

02.03.2026 соат 16:12ЯнгиликларMatbuot221 дақиқада ўқилади

Зулфия Исроилова таваллудининг 111 йиллиги муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Зулфия – ҳаёт сўқмоқлари” номли маънавий-маърифий тадбир ҳамда билимлар беллашуви ташкил этилди.
Мазкур тадбир институтнинг Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси Мафтуна Искандарова ташаббуси билан ўтказилиб, Бошланғич таълим йўналиши 2-босқич талабалари иштирок этдилар.
Тадбирда шоира ҳаёти ва ижодига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилди, талаба-ёшлар томонидан шоиранинг шеърлари ифодали ўқилди ҳамда саҳна кўринишлари ижро этилди. Иштирокчилар Зулфия Исроилованинг ҳаёт йўли, ижодий мероси, ўзбек адабиёти ва маънавий ҳаётига қўшган улкан ҳиссаси юзасидан ўз билим ва салоҳиятларини намоён этдилар.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: