Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Келажакка қадам” дастури доирасида битирувчи талабалар билан учрашув ўтказилди

“Келажакка қадам” дастури доирасида битирувчи талабалар билан учрашув ўтказилди

02.03.2026 соат 16:27ЯнгиликларMatbuot261 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги ҳамда “ЎзМиллий банк” АЖнинг қўшма қарорида назарда тутилган олий таълим ташкилотлари битирувчи талабаларининг амалиётини молиялаштириш чора-тадбирлари юзасидан белгиланган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан тадбир ташкил этилди. Унда Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили ҳамда ўзга тилли гуруҳларда рус тили йўналишлари битирувчи курс талабалари иштирок этди.
Тадбир давомида “Келажакка қадам” дастури доирасида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар, битирувчи курс талабаларининг бандлигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг амалиёт жараёнини молиялаштириш механизмлари ва мазмун-моҳияти юзасидан кафедра мудири Ж.Қучқоров томонидан батафсил тушунтириш берилди.
Учрашув ўзаро мулоқот ва очиқ фикр алмашиш руҳида ўтди. Талабалар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди ҳамда дастур доирасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Мазкур тадбир битирувчи талабаларни касбий фаолиятга пухта тайёрлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда амалиёт жараёнларини самарали ташкил этишга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: