
ЮРТИМ ҚАДРИЯТЛАРИ
04.03.2026 соат 15:13ЯнгиликларMatbuot401 дақиқада ўқилади
Бугун Самарқанд давлат тиббиёт университетида “Юртим қадриятлари” республика кўрик-танловининг Самарқанд вилояти ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Мазкур танловда вилоятдаги олий таълим муассасаларининг талаба-ёшлари фаол иштирок этиб, ўз билим, иқтидор ва ижодий салоҳиятларини намоён этдилар.
Ҳудудий босқич якунларига кўра, Каттақўрғон давлат педагогика институтининг “Қадриятлар соҳиби” жамоаси юқори натижа кўрсатиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Тадбир доирасида иштирокчилар томонидан тақдим этилган саҳна кўринишлари, ижодий ишланмалар ва чиқишлар орқали миллий анъана ва қадриятларимизнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилди. Танлов ёшлар онгида миллий ўзликни англаш, маданий меросимизга ҳурмат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.








