
ПАЙШАНБА – ЁШЛАР KUNI
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Ҳусан Тухтаев, Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Д.Азизова ҳамда институт ректори Шерзод Ураков иштирокида талаба-ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, шунингдек, таълим, тадбиркорлик ва ижтимоий соҳаларда мавжуд имкониятлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Мулоқот жараёнида фаол талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар бериб, янги лойиҳа ва ташаббуслар бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Шунингдек, илгари сурилган ташаббусларни амалиётга жорий этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш юзасидан муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Мазкур учрашув талаба-ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда очиқ мулоқот муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди.












