Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди

06.03.2026 соат 17:47ЯнгиликларMatbuot321 дақиқада ўқилади

8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институтида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда институт ректори Шерзод Ураков, профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимлар иштирок этди. Ректор ўз сўзида институт жамоасидаги хотин-қизларни ушбу қутлуғ байрам билан самимий табриклаб, уларнинг таълим-тарбия жараёнидаги фидокорона меҳнати, жамият тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссасини алоҳида эътироф этди.
Байрам муносабати билан бир гуруҳ фаол хотин-қизлар институт касаба уюшмаси томонидан Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шундан сўнг байрам дастури мусиқий чиқишлар ва ижодий ижролар билан давом этди. Тантанали тадбир баҳор фаслига ҳамоҳанг куй-қўшиқлар, миллий ва замонавий ижролар ҳамда гўзал рақслар билан янада файзли тус олиб, кўтаринки руҳда якунланди.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: