Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Ёшлар – гиёҳвандликка қарши!” мавзусида “Энг яхши иншо” танловининг факултетлар босқичи ўтказилди

“Ёшлар – гиёҳвандликка қарши!” мавзусида “Энг яхши иншо” танловининг факултетлар босқичи ўтказилди

06.03.2026 соат 15:00ЯнгиликларMatbuot461 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Ёшлар – гиёҳвандликка қарши!” мавзусида талабалар ўртасида “Энг яхши иншо” танловининг факултетлар босқичи ўтказилди. Мазкур танлов талаба-ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандлик иллатининг салбий оқибатлари ҳақида кенг тушунча бериш ҳамда уларнинг бу иллатга нисбатан муросасиз муносабатини шакллантириш мақсадида ташкиллаштирилди.
Танлов жараёнида талабалар ўз ижодий ишлари орқали гиёҳвандликнинг жамият ва инсон саломатлигига етказадиган зарарли таъсири, ёшлар келажаги учун унинг нақадар хавфли экани ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Иштирокчиларнинг иншолари мазмун-моҳияти, долзарблиги, бадиий ифодаси ҳамда мавзунинг очиб берилиш даражасига кўра баҳоланди.
Танлов якунларига кўра, 1–3-ўринларни эгаллаган талабалар танловнинг институт босқичида иштирок этади.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: