
МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ KECHA ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
11.03.2026 соат 10:59Ёшлар иттифоқи фаолиятиMatbuot151 дақиқада ўқилади
Амалий фанлар ва спорт кафедраси ташаббуси билан Маънавий устоз ойлиги доирасида талабалар турар жойида талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг маънавий ҳамда маданий дунёқарашини бойитиш мақсадида маданий-маърифий кеча ташкил этилди.
Тадбир давомида талаба-ёшлар ўртасида маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказилди, бадиий чиқишлар ҳамда турли маданий дастурлар намойиш этилди. Тадбир иштирокчилари томонидан миллий қадриятлар, устозларга ҳурмат ва ёшларнинг маънавий камолотида устозларнинг ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Ушбу маданий-маърифий кеча талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини мустаҳкамлаш ҳамда жамоавий муҳитни янада ривожлантиришга хизмат қилди.






