Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
OCHIQ ЭШИКЛАР KUNI

OCHIQ ЭШИКЛАР KUNI

11.03.2026 соат 11:12ЯнгиликларMatbuot13

Каттақўрғон туманидаги 53-сонли умумтаълим мактабининг битирувчи синф ўқувчилари Каттақўрғон давлат педагогика институтига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида ўқувчилар институтдаги таълим йўналишлари, яратилган замонавий шароитлар, ўқув аудиториялари ҳамда талабалар учун мавжуд имкониятлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, уларга институтда олиб борилаётган таълим жараёни, талабаларнинг илмий ва ижтимоий ҳаёти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Мазкур “Очиқ эшиклар куни” тадбири битирувчи ёшларнинг келажак касбини танлашига кўмаклашиш, олий таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан таништириш ҳамда уларда олий таълимга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: