
“Амир Темур ворислари” ҳарбий-спорт мусобақаси факултет босқичи ўтказилди
17.03.2026 соат 10:52Спорт клубиMatbuot37
Аниқ ва табиий фанлар факултетида “Амир Темур ворислари” ҳарбий-спорт мусобақаси кўрик-танловининг факултет босқичи юқори савияда ҳамда кўтаринки руҳда ташкил этилди.
Мусобақада факултетнинг фаол ва спортга қизиқадиган талабалари қатнашиб, турли вазифалар орқали ўзларининг куч-қудрати, чаққонлиги ва жисмоний тайёргарлик салоҳиятини кўрсатдилар.
Иштирокчилар ўртасида кечган беллашувлар қизғин ва муросасиз руҳда бўлиб, талабалар ўзларининг жамоавий ҳамжиҳатлиги, қатъияти ва ғалабага бўлган интилишларини намойиш этдилар.








