
“Мен донорман” хайрия аксияси
23.03.2026 соат 15:56ЯнгиликларMatbuot27
Давлатимиз раҳбарининг “2026–2030-йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги PQ-19-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда “Мен донорман” хайрия аксияси ташкил этилмоқда.
Каттақўрғон давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари, йўналиш тюторлари ҳамда талабалари ҳам ушбу эзгу ташаббусда фаол иштирок этиб, савобли ишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Хусусан, аксия Каттақўрғон шаҳар тиббиёт марказида ўтказилиб, унда кўнгилли ўқитувчилар ва волонтёр талабалар фаол қатнашдилар.








