Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!

Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!

24.03.2026 соат 15:56ЯнгиликларMatbuot351 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!” шиори остида байрам сайли кўтаринки руҳ ва юксак кайфиятда ўтказилди.
Тадбир доирасида профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирокида Наврўз байрамининг мазмун-моҳияти, эзгу қадриятларимиз ва бой миллий адабиётимизга бағишланган адабий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Институт ҳудуди баҳорнинг илк элчиси – бойчечак рамзи билан байрамона безатилиб, миллий анъаналаримизни ўзида мужассам этган кўргазмалар намойиш қилинди. Хусусан, миллий таомларимиз кўргазмаси барчада катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, талабалар иштирокида Наврўз байрамига бағишланган спорт мусобақалари, маданият ва санъат тадбирлари, китобхонлик танловлари ўтказилди. Миллий руҳни тараннум этувчи кураш, чиллак, тош кўтариш ҳамда арқон тортиш каби халқона ўйинлар байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Мазкур байрам сайли миллий қадриятларимизни улуғлаш, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат ва анъаналарга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар11

Улашиш: