
Молиявий саводхонлик бўйича фан олимпиадалари ўтказилди
27.03.2026 соат 12:05ЯнгиликларMatbuot36
Каттақўрғон давлат педагогика институтининг иқтидорли ёшлари ўртасида молиявий саводхонликни ошириш мақсадида туркум фан олимпиадалари ташкил этилди.
Мазкур олимпиадалар икки йўналишда ўтказилди: умумий иқтисодиёт назарияси ҳамда иқтисодиёт йўналишида таҳсил олаётган талабалар ўртасида, шунингдек, иқтисодиётдан ташқари йўналишларда таҳсил олаётган талабалар ўртасида алоҳида тартибда ташкил этилди.
Олимпиадалар давомида талабалар ўз билим ва кўникмаларини намоён этиб, молиявий саводхонлик бўйича назарий ҳамда амалий билимларини синовдан ўтказдилар.








