“Ёшлар куни” доирасида талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Бугун, пайшанба – “Ёшлар куни” доирасида Каттақўрғон давлат педагогика институтида институт психологи М.Сулаймонов ҳамда факултет деканларининг ўринбосарлари иштирокида талабалар билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашув давомида талаба-ёшларнинг қизиқишлари, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалалари, мавжуд муаммолар ҳамда илгари сурилаётган ташаббуслар муҳокама қилинди. Шунингдек, талабалар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, уларни амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Учрашув самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтиб, унда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда бўш вақтларини самарали ташкил этиш борасидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди.










