Каттақўрғонда адабиёт ва санъат ихлосмандлари жам бўлди
28.03.2026 соат 12:21ЯнгиликларMatbuot24
Каттақўрғон шаҳридаги 2-сонли мусиқа мактабида “Китоб – билим манбаи” шиори остида ёзувчи ва шоирлар билан адабий учрашув ташкил этилди.
Мазкур кечада Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган актриса Раъно Ярашева, ёзувчи ва шоирлар, шунингдек, Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари иштирок этдилар.
Назм кечаси адабиёт ва санъат ихлосмандларини бирлаштириб, ёш авлод қалбида бадиий сўзга, миллий қадриятлар ва маънавий меросга бўлган ҳурматни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.








