Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Мозийга саёҳат” дастури доирасида Имом Бухорий мажмуасига ташриф уюштирилди

“Мозийга саёҳат” дастури доирасида Имом Бухорий мажмуасига ташриф уюштирилди

28.03.2026 соат 14:52ЯнгиликларMatbuot38

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 3-декабрдаги 70-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институти тютори М.Ҳайитова бошчилигида Аниқ ва табиий фанлар факултети талабалари “Мозийга саёҳат” дастури доирасида Имом Бухорий мажмуасига ташриф уюштирдилар.
Ташриф давомида талабалар буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг ислом оламида тутган юксак мавқейи, бой илмий мероси ҳамда улкан салоҳияти ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.
Мазкур маънавий-маърифий тадбир талабаларнинг тарихий меросимизга бўлган ҳурматини янада мустаҳкамлаш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилди.

Файллар

Улашиш: