
Талабалар “Қатағон қурбонлари хотираси музейи”га ташриф буюришди
Сиёсий қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, уларни кенг жамоатчиликка тарғиб этиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлигининг тегишли режа-графиги ижросини таъминлаш доирасида Каттақўрғон давлат педагогика институти масъуллари ҳамда талабалари Самарқанд шаҳридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига, шунингдек, бир гуруҳи Каттақўрғон шаҳрида жойлашган Шаҳидлар хотираси майдонига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида музей ходимлари томонидан юртимиз тарихида юз берган фожиали воқеалар, ноҳақ қатағон қурбонига айланган аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти, уларнинг бой маънавий мероси ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олиб, тарихий жараёнларга нисбатан янада чуқурроқ қизиқиш ва ҳурмат туйғуларини шакллантирдилар. Мазкур ташриф ёшлар қалбида миллий хотира, ватанпарварлик ва тарихий меросга эҳтиром руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилди.








