Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Талабаларда Янги Ўзбекистон Олимпиадаси ҳаяжони!

Талабаларда Янги Ўзбекистон Олимпиадаси ҳаяжони!

31.03.2026 соат 17:32Спорт ОлимпиадалариMatbuot54

Бугун Каттақўрғон давлат педагогика институти спорт зали ва мини-футбол майдони талабалар билан гавжум бўлди. Улар эртага бошланиши режалаштирилган “Янги Ўзбекистон талабалар олимпиадаси” институт босқичи учун кўтаринки кайфиятда кутиб туришмоқда. Тайёргарлик жараёни ниҳоятда қизғин ва ҳаяжонли кечди, ҳар бир дақиқа мусобақага тайёргарлик руҳини янада кучайтирди.
Эслатиб ўтамиз, “Янги Ўзбекистон талабалар олимпиадаси” волейбол, гандбол, баскетбол, футбол, стол тенниси, сузиш ва енгил атлетика каби турли спорт турларини ўз ичига олади.

Қўшимча расмлар7

Улашиш: