“Ёш технологларнинг ижодий ишлари” кўргазмаси ўтказилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтининг Педагогика факултети Амалий фанлар ва спорт кафедраси Технологик таълим йўналиши талабалари томонидан “Ёш технологларнинг ижодий ишлари” кўргазмаси ташкил этилди.
Мазкур тадбирда институт ректори ҳам иштирок этиб, талабаларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш учун яратилаётган имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Кўргазмада талабалар томонидан яратилган қўл меҳнатига асосланган амалий ишлар, лазер технологияси асосида тайёрланган маҳсулотлар ҳамда турли инноватсион ғоялар кенг намойиш этилди.
Ушбу кўргазма ёш технологларнинг ижодий салоҳиятини намоён этиш, амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш ва замонавий технологияларга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилди.











