Янги Ўзбекистон талабалар олимпиадасига тайёргарлик
01.04.2026 соат 17:06Спорт ОлимпиадалариMatbuot29
Каттақўрғон давлат педагогика институтининг спорт зали ва мини-футбол майдони бугун янада гавжум. Талабалар “Янги Ўзбекистон талабалар олимпиадаси”нинг институт босқичига катта иштиёқ ва юқори кайфиятда тайёргарлик кўрмоқда.
Спортга бўлган қизиқиш, ғалабага интилиш ва жамоавий руҳ ёшлар қалбида янада кучайиб, майдонларда ҳақиқий спорт муҳитини яратмоқда.












