Устоз ва шогирдлар ҳамжиҳатликда: Институтда волейбол мусобақаси
02.04.2026 соат 17:27Спорт ОлимпиадалариMatbuot39
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Пайшанба куни “Ёшлар куни” муносабати билан факултетлараро волейбол мусобақаси ташкил этилди. Спорт тадбири ёшларни соғлом турмуш тарзига тарғиб қилиш ва улар ўртасида жисмоний тарбия оммавийлигини ошириш мақсадида ўтказилди.
Шу билан бирга, “Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси” спорт мусобақаларининг институт босқичига тайёргарлик кўраётган жамоалар волейбол бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Талабалар билан бир қаторда институт профессор-ўқитувчилари ҳам спорт ўйинларида фаол иштирок этиб, ёшларга ўрнак бўлдилар.











