
ESA Унггул университети билан онлайн учрашув бўлиб ўтди
Каттақўрғон давлат педагогика институти Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Миржалол Қудратов иштирокида Индонезиянинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири – ESA Унггул университети профессор-ўқитувчилари билан онлайн учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, ёзги мактаб ва лагерларни ташкил этиш, шунингдек, талаба ҳамда профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Мулоқот жараёнида ҳар икки томон ўз таълим тизими, илмий салоҳияти ҳамда мавжуд имкониятлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этди. Шунингдек, келгусида ҳамкорликни аниқ йўналишлар асосида ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашишни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.




