Талабаларни рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди
07.04.2026 соат 10:16ЯнгиликларMatbuot23
Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабалар учун стипендиялар тайинлаш ва рағбатлантириш комиссия кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида бир қатор муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари, йўналиш координаторлари ҳамда “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида сертификатга эга бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш чоралари белгилаб олинди.








