Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси – 2026” спорт мусобақаларига тантанали старт берилди

“Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси – 2026” спорт мусобақаларига тантанали старт берилди

07.04.2026 соат 17:57Спорт ОлимпиадалариMatbuot271 дақиқада ўқилади

Бугун Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг 2026-йилги мавсумига тантанали равишда старт берилди.
Мазкур тадбирда институт ректори Шерзод Ураков, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар фаол иштирок этдилар. Тадбир аввалида иштирокчиларни қутлар экан, институт ректори ўз нутқида ушбу спорт мусобақаларининг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
“Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси” спорт мусобақалари талаба-спортчилар учун ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиш, жисмоний тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишда муҳим майдон вазифасини ўтайди. Шунингдек, ушбу мусобақалар орқали янги истеъдод эгалари кашф этилиб, истиқболли спортчилар саралаб олинади ҳамда келгусида халқаро майдонларда, хусусан, Олимпиада ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган спортчилар етишиб чиқишига замин яратилади.
Тадбир давомида спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақаларга расман старт берилди. Иштирокчиларга омад тиланиб, ҳалоллик, дўстлик ва спортга хос юксак маданият руҳида беллашишлари таъкидланди.
Мазкур мусобақалар институтда спортни янада ривожлантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Қўшимча расмлар8

Улашиш: