Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Туркияда институт ўқитувчилари халқаро тажриба алмашмоқда

Туркияда институт ўқитувчилари халқаро тажриба алмашмоқда

08.04.2026 соат 10:14Илмий фаолият янгиликлариMatbuot241 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институти профессор-ўқитувчиларининг Туркиянинг Селçук университетида малака ошириш учун жўнаб кетгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Малака ошириш жараёнида биология фани ўқитувчиси Озода Ҳамидова мазкур университетнинг вирусология лабораториясида илмий-амалий фаолият олиб бориб, профессорлар Аҳмед Дирек ва Ясмин Горуҳ ҳамда бир гуруҳ талабалар билан ҳамкорликда тажриба алмашди.
Шунингдек, Аниқ ва табиий фанлар кафедраси мудири Зоҳид Шукуров бакалавриат математика таълим дастурининг асосий мақсадлари ҳамда замонавий ўқитиш методикаларини чуқур ўрганмоқда.
Мазкур малака ошириш дастури профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш, халқаро тажрибани ўзлаштириш ва таълим сифатини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Қўшимча расмлар2

Улашиш: