
Шаҳрисабз давлат педагогика институти билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Каттақўрғон давлат педагогика институти ҳамда Шаҳрисабз давлат педагогика институти ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди.
Мазкур ҳамкорлик доирасида бир қатор устувор йўналишлар белгилаб олинди. Хусусан, таълим соҳасида илғор методика ва замонавий педагогик технологияларни ривожлантириш юзасидан тажриба алмашиш, ўзаро манфаатли йўналишларда илмий ҳамкорликни кенгайтириш, профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш орқали маърузалар, интерактив суҳбатлар ҳамда маҳорат дарсларини ташкил этиш режалаштирилди.
Шунингдек, икки ва кўп томонлама симпозиумлар, семинарлар, илмий-амалий конференсиялар, давра суҳбатлари, ижодий танловлар, фестиваллар ва кўргазмаларни ҳамкорликда ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Ушбу меморандум икки олий таълим муассасаси ўртасида илмий ва педагогик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.









