Шаҳрисабз давлат педагогика институти делегатсияси ташрифи
13.04.2026 соат 15:09ЯнгиликларMatbuot28
Каттақўрғон давлат педагогика институтига Шаҳрисабз давлат педагогика институти делегатсияси ташриф буюрди. Делегатсия аъзоларини институт ректори Шерзод Ураков самимий кутиб олди.
Ташриф давомида делегатсия аъзолари институтнинг кутубхонаси, лабораториялари, ўқув устахоналари, кафедралари ҳамда регистратсия офиси фаолияти билан яқиндан таништирилди. Шунингдек, меҳмонларга институтнинг илмий ва таълим салоҳияти, яратилган замонавий шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.











