
Бухорога маданий экскурсия ташкил этилди
13.04.2026 соат 17:34ЯнгиликларMatbuot37
Каттақўрғон давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари ва талабалари “Ватан бўйлаб саёҳат” шиори остида маданий экскурсия дастури доирасида Бухоро вилоятига ташриф буюрдилар.
Экскурсия давомида иштирокчилар Бухоро вилоятининг тарихий обидалари, муқаддас қадамжолари ҳамда бой маданий мероси билан яқиндан танишдилар. Мазкур ташриф ёшларнинг тарихий хотирасини бойитиш, аждодлар меросига ҳурмат руҳини янада кучайтиришга хизмат қилди.









