Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
OTA-ОНАЛАР VA ИНСТИТУТ ҲАМКОРЛИГИ – ТАЪЛИМ VA ТАРБИЯ САМАРАДОРЛИГИНИНГ MUHIM OMILI

OTA-ОНАЛАР VA ИНСТИТУТ ҲАМКОРЛИГИ – ТАЪЛИМ VA ТАРБИЯ САМАРАДОРЛИГИНИНГ MUHIM OMILI

16.10.2026 соат 18:06ЯнгиликларMatbuot201 дақиқада ўқилади
     Каттақўрғон давлат педагогика институтида Педагогика факултетининг биринчи ва тўртинчи босқич талабалари ота-оналари иштирокида учрашув ташкил этилди.

      Унда институт ректори Шерзод Ураков, проректорлар ҳамда талабалар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича ректор маслаҳатчиси С.Турсунов иштирок этди.

      Йиғилишни институт ректори Шерзод Ураков очиб берди. Таълим сифатини ошириш, талабаларнинг илмий салоҳияти ва ижтимоий фаоллигини юксалтириш, шунингдек, институт ва ота-оналар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида тўхталди.
Тадбир давомида факултет деканати томонидан талабаларнинг ўқув жараёнидаги иштироки, ўзлаштириш кўрсаткичлари, интизоми ҳамда институт ижтимоий ҳаётидаги фаоллиги юзасидан батафсил маълумот берилди.

      Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда ота-оналар фарзандларининг таълим-тарбия жараёнидаги ютуқлари ва мавжуд муаммолари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, таълим сифатини янада ошириш, ёшларнинг билим олишга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишида ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

      Йиғилиш доирасида ўқишда юқори натижаларга эришаётган, намунали хулқи ва интизоми билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган талабалар ота-оналарига ташаккурномалар топширилди. Бу эътироф ота-оналарнинг фарзандлар таълим-тарбиясига бўлган эътибори ва масъулиятини қадрлашнинг ёрқин ифодаси бўлди.

      Йиғилиш якунида таълим сифати ва тарбия самарадорлигини ошириш, талабаларнинг билимли, маънавиятли ва масъулиятли мутахассислар бўлиб камол топишида институт жамоаси ҳамда ота-оналар ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланди.

Қўшимча расмлар14

Улашиш: