Она тилимизга эҳтиром – миллий қадриятларимизга эҳтиром!
16.10.2026 соат 17:39Ёшлар иттифоқи фаолиятиMatbuot41 дақиқада ўқилади
Каттақўрғон давлат педагогика институти Педагогика факултетининг “Лидер қизлар” жамоаси томонидан она тилимизга бўлган ҳурмат ва муҳаббатни янада юксалтириш, ўзбек тилининг бетакрор жозибаси, бой имкониятлари ҳамда адабий меъёрларини кенг тарғиб этиш мақсадида институт биноларининг ички ва ташқи қисмидаги кундалик ҳаётда рус тили таъсирида қўлланаётган сўзлар ўрнига ўзбек тилининг адабий меъёрларига мос муқобиллари ёзилган эслатмалар жойлаштирилди. Жумладан, “любой” сўзи ўрнига “ҳар қандай”сўзидан фойдаланиш тавсия этилди.
Мазкур ташаббус талаба-ёшлар ва институт жамоаси ўртасида давлат тилига ҳурматни кучайтириш, нутқ маданиятини юксалтириш ҳамда кундалик мулоқотда ўзбек тилининг адабий меъёрларига риоя этиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади.
Она тилимизни асраш, унинг софлигини таъминлаш ва нуфузини ошириш — барчамизнинг шарафли бурчимиз!