“Таълим сифати ва самарадорлиги ойлиги” доирасида семинар-тренинг ўтказилди
Каттақўрғон давлат педагогика институтида 2026-йил 1-апрелдан 30-апрелга қадар “Таълим сифати ва самарадорлиги ойлиги” деб эълон қилинди.
Мазкур ойлик доирасида профессор-ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш, ўқитишнинг замонавий педагогик технологияларидан самарали фойдаланиш ҳамда “Таълимда сунъий интеллект (AI) воситаларидан фойдаланиш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинарда институтнинг профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этиб, замонавий таълим жараёнида инноватсион ёндашувлар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект воситаларидан самарали фойдаланиш бўйича ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашди.
Мазкур семинар-тренинг келгусида таълим жараёнини янада такомиллаштириш, инноватсион ёндашувларни кенг жорий этиш ва институтда таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши кутилмоқда.









