Факултетлар ўртасида баскетбол 1-босқич қизғин ўтди
14.04.2026 соат 17:53Спорт ОлимпиадалариMatbuot47
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси” спорт мусобақаларининг баскетбол тури бўйича 1-босқич – факултетлар босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақада институт факултетларидан талаба-ёшлар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бордилар.
Мазкур мусобақа талаба-ёшларни жисмоний жиҳатдан ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига мунтазам жалб этиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади.











