
“Талабалар лигаси”да институт жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллади
14.04.2026 соат 18:08Спорт клубиMatbuot21
Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари “Талабалар лигаси” мусобақасининг енгил атлетика тури бўйича ўтказилган минтақавий-ҳудудий иккинчи босқичида муносиб иштирок этдилар. Мусобақа якунларига кўра, талабаларимиз томонидан 2 та биринчи ўрин, 6 та иккинчи ўрин ҳамда 5 та учинчи ўрин қўлга киритилди.
Мазкур натижалар асосида институт жамоаси умумий ҳисобда фахрли 3-ўринни эгаллади.







