Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Саида Зуннунова таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-бадиий тадбир ўтказилди

Саида Зуннунова таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-бадиий тадбир ўтказилди

16.04.2026 соат 09:23ЯнгиликларMatbuot221 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан O‘T–25-02-гуруҳ талабалари томонидан ўзбек адабиётининг ёрқин намояндаси, садоқат тимсоли Саида Зуннунова таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий-бадиий тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида шоира яшаган давр руҳияти, унинг мураккаб, аммо шарафли ҳаёт йўли ҳамда бой ва ўлмас ижодий мероси бадиий чиқишлар орқали ёритиб берилди. Иштирокчилар томонидан Саида Зуннунова ижодига хос юксак инсоний фазилатлар, самимият ва вафодорлик ғоялари алоҳида эътироф этилди.
Тадбир якунида таъкидланганидек, Саида Зуннунова ижоди шунчаки шеърият эмас, балки ўзбек аёлининг ор-номуси, сабр-тоқати ва гўзал қалбининг бадиий ифодасидир. Мазкур адабий кеча ёш авлод учун садоқат, фидойилик ва ижодий камолот мактаби вазифасини ўтади.
Хотира абадий, қадр муқаддас. Адабиётимиз қуёши ҳеч қачон сўнмайди.

Қўшимча расмлар3

Улашиш: