Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Таълим сифати ойлиги доирасида семинар-тренинг

Таълим сифати ойлиги доирасида семинар-тренинг

15.04.2026 соат 17:07Илмий фаолият янгиликлари281 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Таълим сифати самарадорлиги ойлиги” доирасида семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур семинар-тренинг давомида институт профессор-ўқитувчилари иштирокида таълим соҳасидаги муҳим ислоҳотлар, замонавий ёндашувлар ҳамда илғор педагогик тажрибалар атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирда Самарқанд давлат университети Халқаро таълим дастурлари маркази директори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), дотсент Сардор Умаров иштирок этиб, профессор-ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш, таълим жараёнида замонавий педагогик технологиялардан самарали фойдаланиш йўллари, шунингдек, олий таълим муассасаларида халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилиши мумкин бўлган ислоҳотлар юзасидан батафсил маъруза қилди.
Семинар-тренинг якунида иштирокчилар ўзаро фикр алмашиб, мавзу доирасида муҳим таклиф ва тавсиялар билдирдилар.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: