Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Мини-футбол бўйича факултетлар босқичи мусобақалари ўтказилди

Мини-футбол бўйича факултетлар босқичи мусобақалари ўтказилди

16.04.2026 соат 16:54Спорт ОлимпиадалариMatbuot231 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда спортга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида “Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси” доирасида спортнинг мини-футбол тури бўйича факултетлар босқичи мусобақалари ўтказилди.
Мазкур спорт тадбири институт факултетлари жамоалари ўртасида юқори савияда ташкил этилиб, унда иқтидорли ва спортга қизиқиши юқори бўлган талаба-ёшлар фаол иштирок этдилар. Мусобақалар давомида жамоалар ўзаро куч синашиб, майдонда жамоавийлик, тезкорлик, чаққонлик ҳамда тактик фикрлаш каби муҳим спорт фазилатларини намоён этдилар.
Беллашувлар қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун астойдил ҳаракат қилиб, томошабинларга ёрқин ва унутилмас спорт лаҳзаларини тақдим этди.

Қўшимча расмлар7

Улашиш: