Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Тарих фанининг долзарб муаммолари ва ечимлари” мавзусида илмий семинар ўтказилди

“Тарих фанининг долзарб муаммолари ва ечимлари” мавзусида илмий семинар ўтказилди

16.04.2026 соат 17:12СеминарларMatbuot231 дақиқада ўқилади

Ўзбек тили ва гуманитар фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Тарих фанининг долзарб муаммолари ва ечимлари” мавзусида илмий семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарга Самарқанд давлат университети дотсенти Муҳаммади Бузруков “Тарихий тадқиқотларда эски ўзбек ёзувини билишнинг аҳамияти” ҳамда СамДУ Халқаро таълим дастурлари маркази директори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент Сардор Умаров “Тарих соҳасига оид халқаро грантлар ва дастурларда иштирок этиш” мавзуларида маъруза қилиш учун таклиф этилди.
Илмий семинарда 1-босқич тарих йўналиши талабалари ҳам фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Семинар давомида тарих фанининг бугунги кундаги долзарб муаммолари, уларнинг ечимлари ҳамда соҳадаги муҳим масалалар юзасидан кенг муҳокамалар олиб борилди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: