
Институтимиз талабаси вилоят чемпионатида икки карра ғолиб бўлди
21.04.2026 соат 09:12Спорт ОлимпиадалариMatbuot25
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида армрестлинг спорт тури бўйича ўсмирлар, ёшлар ҳамда катталар ўртасида вилоят чемпионати ўтказилди. Мазкур мусобақада турли ёш тоифаларидаги спортчилар иштирок этдилар.
Катталар ўртасида (ўнг ва чап қўл баҳслари) 80 кг вазн тоифасида Каттақўрғон давлат педагогика институти Жисмоний маданият йўналиши 1-босқич талабаси Муҳаммадали Собиржонов ҳар иккала йўналишда ҳам фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Мазкур натижа институт жамоаси учун муҳим ютуқлардан бири бўлиб, талабанинг спорт соҳасидаги юқори салоҳияти ва интилишидан далолат беради. Келгуси босқичларда ҳам унга омад тилаймиз.









