Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси”: волейбол бўйича факултетлар босқичи қизғин баҳсларга бой ўтди

“Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси”: волейбол бўйича факултетлар босқичи қизғин баҳсларга бой ўтди

20.04.2026 соат 16:33Спорт ОлимпиадалариMatbuot311 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда спортга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида “Янги Ўзбекистон талабалари Олимпиадаси” мусобақасининг волейбол бўйича факултетлар босқичи ўтказилди.
Мазкур спорт тадбири институт факултетлари жамоалари ўртасида юқори савияда ташкил этилиб, унда иқтидорли ҳамда спортга қизиқиши юқори бўлган талаба-ёшлар фаол иштирок этдилар. Мусобақа якунларига кўра, 1-ўринни Аниқ ва табиий фанлар факултети, 2-ўринни Филология ва тилларни ўқитиш факултети, 3-ўринни эса Педагогика факултети жамоаси эгаллади.
Мусобақалар давомида жамоалар ўзаро куч синашиб, майдонда жамоавийлик, тезкорлик, чаққонлик ҳамда тактик фикрлаш каби муҳим спорт фазилатларини намоён этдилар. Беллашувлар қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун астойдил ҳаракат қилиб, томошабинларга ёрқин ва унутилмас спорт лаҳзаларини тақдим этди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: