Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Муҳандислик йўналишларида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди

Муҳандислик йўналишларида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди

22.04.2026 соат 17:04ЯнгиликларMatbuot22

Каттақўрғон давлат педагогика институти ҳамда Каттақўғон шаҳар 1-сон техникуми ўртасида муҳандислик йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш, таълим, фан ва ишлаб чиқариш интегратсиясини кучайтиришга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум доирасида институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори С. Элмонов ҳамда Аниқ ва табиий фанлар факултети декани С. Ражабов Каттақўғон шаҳар 1-сон техникумига ташриф буюрди.
Учрашув давомида талабаларни реал ишлаб чиқариш муҳитига интегратсия қилиш орқали уларнинг касбий компетенсияларини шакллантириш, шунингдек, транспорт муҳандислиги соҳасида назарий билимларни амалий кўникмалар билан уйғунлаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: