Соғлом турмуш тарзи ва соғлом оила – долзарб масала
23.04.2026 соат 09:47ЯнгиликларMatbuot27
Филология ва ижтимоий фанлар факултетида талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ирсий-генетик ҳамда юқумли касалликларнинг олдини олиш, соғлом оилани шакллантириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Каттақўрғон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бўлимининг Соғлом турмуш тарзи ва ташкилий-услубий шўбаси бош мутахассиси Жасурбек Эшназаров, гинеколог Меҳрибон Сайфуллаева, эндокринолог Нилуфар Хосилова ҳамда умумий амалиёт шифокори Исломбек Мингбоев иштирок этдилар.
Тадбир давомида мутахассислар томонидан соғлом турмуш тарзининг аҳамияти, касалликларнинг олдини олиш чоралари ҳамда соғлом оилани шакллантириш борасида зарур тавсиялар берилди.







